Бош саҳифа / Жамият / Оилаларга қувонч бағишламоқда

Оилаларга қувонч бағишламоқда

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенг лик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Президент эътибори – мурувват тадбирларида» шиори остида вилоятимизда 46 нафар келин-куёвнинг никоҳ, 355 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилмоқда.

Хайрия тадбирлари доирасида ҳар бир келин-куёвга Президент совғаси сифатида никоҳ узуги, ётоқхона мебеллари тўплами, телевизор ва электр печлар, тўйболаларга китоблар жамланмаси тақдим этилади. 355 нафар тўйболага халқ банки бўлимларида ҳисоб рақами очилиб, 1 миллион сўмдан ўтказиб берилади.

Фуқаролар йиғинлари тавсия ларига асосан шакллантирилган рўйхатга кўра, 46 нафар келин-куёв жойлардаги ФҲДЁ бўлимларидан имтиёзли равишда рўйхатдан ўтказилади ва тўй куни уларга никоҳ гувоҳномаси тантанали топширилади. Тўйга қадар вилоят меҳнат бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан оила қураётган ёшларнинг бандлик ҳолати ўрганилади ва иш билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилади.

Термиз шаҳри, Термиз тумани, Ангор ва Музработ туманларидан рўйхатга олинган никоҳ тўйлари Термиз шаҳридаги “Осиё” тўйхонасида ўтказилиб, келин-куёвлар шаҳардаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE