Бош саҳифа / Жамият / Оила – муқаддас

Оила – муқаддас

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими, вилоят маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида “Оила — муқаддас” мавзуига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жума — “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик” куни муносабати билан ўтказилган учрашувда ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Тадбирда шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий-маърифий билимларини ошириш орқали оилаларини янада мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

— Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бу каби тадбирларда ҳарбийларнинг фарзанд ларига ҳамда оила аъзоларига китоблар совға қилиш анъанага кирган. Бу китобхон оилалар сафини кенгайтиришга хизмат қилади, — дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари Дилфуза Жўраева.

Тадбирда ҳарбий қисм меҳмонлари музей ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолияти билан танишишди.

Бахтиёр НОРБОЕВ,
Термиз шаҳар мудофаа ишлари
бўлими бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan