Бош саҳифа / Жамият / Оила – муқаддас ҳилқат

Оила – муқаддас ҳилқат

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят ҳокимлигининг мудофаа ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутасаддилари ҳамкорлигида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила-жамият таянчи” мавзусида маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтди.

Унда дастлаб вилоят ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобулова даргоҳ саналмиш оиланинг ўрни, фарзандлар тарбиясида ота-оналар зиммасидаги масъулият, айрим кузатилаётган ажримларнинг асл сабаблари ва олдини олиш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, Мудофаа вазири ўринбосари, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник З.Иминов ҳарбийлар оиласида муносиб турмуш шароитларини яратиш, муомила маданияти ва мамлакатимизда ҳарбийлар, уларнинг оиласи ва фарзандларига яратиб берилаётган имтиёзлар хусусида сўз юритди.

Дарҳақиқат, Мудофаа доктринасида кўзда тутилган муҳим жиҳатлардан бири ҳам аввало, ҳарбийлар ҳаёти ва фаолиятини яхшилаш, салоҳиятли кадрларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Тадбир давомида мутасаддилар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари муаммолари ва таклифлари билан яқиндан танишди. Асосан, уй-жой, коммунал тўловлар ва бандлик масалалари юзасидан билдирилган мурожаатлар, шу жойнинг ўзида соҳалар кесимида тегишлича масъул раҳбарлар томонидан ечимини топадиган бўлди.

— Асли Хоразм вилоятиданмиз,— дейди И. Жаббарова. Айни пайтда турмуш ўртоғим Р. Рахимов хизмат юзасидан Термиз шаҳрида фаолиятини давом эттираяпти. Мутахассислигим бўйича олий маълумотли биология ўқитувчисиман. Икки йилдан буён соҳам бўйича ишлаш орзусида юргандим. Бугун бу муаммо ҳал бўладиган бўлди. Бундан жуда хурсандман.

Самимий мулоқот тарзида кечган бу каби давра суҳбатлари барча ҳарбий қисмларда ташкил этилмоқда.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan