15 май — Бутунжаҳон оила куни сифатида нишонланиши замирида муборак оиламизга бўлган чексиз меҳримиз ётади. Вилоятимизда ҳам ушбу тадбир кенг нишонланди.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими ташаббуси билан Термиз шаҳридаги амфитеатрда «Менинг оилам—менинг бахтим» мавзусидаги байрам дастури намойиш этилди. Тадбир давомида энг ибратли оилалар вакиллари муносиб тақдирландилар.
—Тадбир ташкилотчиларидан жуда мамнунман. Юзларида қувонч балқиган ёш оила вакиллари ва набираларимизнинг севинчини кўриб, яшариб кетдим. Чиндан ҳам бу юрт одамларининг бари бахтиёр оила вакиллари,— дейди 80 ёшни қаршилаётган Робия Тўлакова.
—Жорий йил 10 майдан 15 майгача боғча, мактаб, коллежларда “Оила — муқаддас” мавзусида турли тадбирлар, учрашувлар, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкиллаштирилди, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси раҳбари Дилфуза Жўраева.
Алиёр РАЖАБОВ