Бош саҳифа / Жамият / Огоҳлик панд бермайди

Огоҳлик панд бермайди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 12 июлдаги 3849-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сонли “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларини фойдаланиш хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳар ҳудудида ҳам бир қатор огоҳлантирувчи тадбирлар олиб борилди.

Ўтган йил мобайнида Термиз шаҳридаги 19 та умумий ўрта таълим мактаби ва 2 та ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бир қанча корхона, муассасалар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мониторинг қилиниб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли йўриқномалар ва тавсиялар берилди.

Дарҳақиқат, фуқаролар мавжуд иситиш жиҳозларидан тўғри фойдаланиши, қўлбола иситиш жиҳозлари, газ сўрғич насослари, яроқсиз кабеллар, резина шлангларидан ёки ностандарт ва носоз иситиш жиҳозларидан фойдаланмаслиги лозим.

Газ ва электр иситиш мосламаларини қаровсиз қолдирмасдан, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этсангиз, ўзингизни ва яқинларингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз!

Ш. ТУРСУНОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ инспектори, капитан

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan