Бош саҳифа / Жамият / Огоҳ ва бағрикенг халқимиз

Огоҳ ва бағрикенг халқимиз

Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи диний экстремистик оқимлар таъсирига тушганлар  сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув жорий йилнинг 15 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби» мавзусида ўтказилган анжуманда берилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари Р. Чориев, Ў. Қобиловлар иштирок этган тадбирга диний экстремистик оқим таъсирига тушганлар сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларидан ташқари, вилоят миллий хавфсизлик хизмати,  ички ишлар идоралари масъул ходимлари,  вилоят, шаҳар ва туман бош имом хатиблари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ў. Қобилов Президентимизнинг “Йўлдан адашган болани дарров душманга чиқармасдан, уни ўзимизнинг фарзандимиз, деб билишимиз керак. Унга бутун қалбимиз, юрагимиз билан ачинаётганимизни шу бола билсин. Зора, шунда уларнинг ҳам қалб кўзи очилса, адашганлигини англаб тўғри йўлга қадам қўйса”, деган оқилона сўзларини қалбида инсонийлик туйғуси бор киши чуқур анг лаб етиши, хулоса чиқаришини қайд этиб  ўтди.

— Доим ўзимни қўни-қўшнидан олиб қочиб юрардим, — дейди Термиз туманидаги М. Эштемиров маҳалласида яшовчи Назокат Абдуллаева. — Барибир айбдорлик ҳисси билан виждоним қийналиб яшардим.  Мен каби оналарнинг дардини тушунгани учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Билиб-билмай босган қадамимдан минг бор пушаймонман. Насиб бўлса, халқидек бағри кенг ватанимга бир умр фарзандларим билан чин қалбимдан хизмат қиламан.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги бош имом хатиби А. Сайфуддинов жойларда жаҳолатга қарши маърифат ташаббуси билан чиқаётганликлари, муқаддас ислом динини ниқоб қилиб бошқа йўлларга кириб кетаёган жоҳил кимсаларнинг асл мантиқсиз мақсадлари хусусида тўхталиб ўтди.

Таъкидлаганидек, динимиз фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонлик каби жирканч иллатларни тарғиб қилмайди, аксинча дунё аҳлини ҳамжиҳатликка, биродарликка ундаб келади.

Халқимиз мард ва олижаноб халқ. Ким чин дилдан тавба қилса, албатта, гуноҳидан кечади. Бизни ҳеч бир кимса ва ғоя асл мақсадлардан, ўзлигимиздан чалғитолмайди.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan