Бош саҳифа / Жамият / Огоҳлик – давр талаби

Огоҳлик – давр талаби

Замоннинг шиддат билан ривожланиб бориши натижасида бугунги ахборотлар ва кашфиётлар эртасиёқ эскирмоқда. Гиёҳвандлик, ОИТС, оммавий маданият, зўравонлик, терроризм ва одам савдоси каби иллатлар  дунё миқёсида инсониятга турли йўллар билан хавф солмоқда. Шундай долзарб бир даврда огоҳликни ва ҳушёрликни йўқотиш мамлакат тараққиёти ва инсоният камолоти учун жуда катта хавф туғдиради. Афсуски, бизнинг халқимизда тинчликни сақлаш фақат ҳарбийларнинг вазифаси, бурчи деган нотўғри тушунча онгимизга ўрнашиб қолган. Бу борада нечоғлик ҳақмиз? Қолаверса, Ватанимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамизни қўшмоқдамизми?

Зеро, ёшлар учун тузоқ вазифасини ўтаётган телефон, интернет,  оммавий маданият, одам савдоси, терроризм каби турли ғайриинсоний ва ғайриқонуний оқимларнинг  ҳар йили минг-минглаб ёшларнинг келажаги ва тақдирини хавф остига қўяётгани  барчамизга маълум.

Ёшларнинг ғарбга тақлидан, тор ва очиқ-сочиқ кийинишлари, баданга   ҳар хил суратлар чиздиришлар, аёлларимизнинг сигарета ва ичкиликка рўжу қўйишлари, меҳр-оқибат, ғурур ва ҳаё каби тушунчалар кун сайин эскириб бораётгани фикримизнинг яққол исботидир.

Бу ҳолатларнинг барчаси миллий қарашларимизни онгимиздан суриб чиқариб, ўзлигимиздан айиришга  хизмат  қилаётганини унутмаслигимиз лозим. Чунки, ўзлигини унутган халқни, миллатни эгиб олиш, исталган йўриққа солиш мумкин. Бунга ҳеч қачон йўл қўймаслик  бизнинг ватанпарварлик бурчимиздир.

Нормурод ТУРСУНОВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE