Бош саҳифа / Жамият / Огоҳлик давр талаби

Огоҳлик давр талаби

Дин ниқоби остида ёш авлоднинг тарбиясини бузишга, жаҳолатга ундашга уринаётган кучлардан сақланиш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири.

Бу борада ҳарбий хизматчилар орасида терроризм, диний экстремизм ва фундамента- лизмнинг аянчли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришга  доир турли тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Ангор туманида жойлашган “Н”-ҳарбий қисмда «Огоҳлик —давр талаби» мавзусида ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳарбий қисм шахсий таркиби ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Маълумки, юртимиз хавфсизлигини ҳимоялаш, халқимиз тинч ва осуда ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай тажовузнинг олдини олиш ва уни бартараф этишдек масъулиятли вазифаларни адо этишда Қуролли Кучларимизнинг муҳим ўрни бор. Сўзга чиққанлар бу хусусида алоҳида тўхталиб, миллий армиямиз сафида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларимизга халқимиз катта ишонч билдиришларини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир якунида мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Шуҳрат НорҚулов, кичик сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE