Бош саҳифа / Жамият / Офатга қарши ҳамкорлик

Офатга қарши ҳамкорлик

Қутуриш ҳайвонлардан юқадиган касаллик бўлиб, марказий асаб тизимининг кучли зарарла-ниши билан кечадиган ва 100 фоиз ўлим билан тугайдиган ўта хавфли юқумли касалликдир. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълу-мотига кўра, дунёда ҳар йили 40-50 минг нафар-гача одам кутуриш касаллигидан вафот этади.

Бу касаллик билан ҳайвон касалланадими, одамми, якуни аниқ ўлим. Шу боис, бу даҳшатли ва ўта хавфли юқумли касалликнинг олдини олишни ўйлашимиз ва барчамиз касалликдан сақланишни, яъни ўзимизни ва бошқаларни ҳайвонлар тишлашига йўл қўймаслик чораларини кўришимиз лозим.

Касалликнинг асосий ва етакчи манбаи қутуриш касаллигига чалинган итлар ҳисобланади. Шу боис, одамларда қутуриш касаллигининг чора-тадбирлари, аввало, итлар ўртасида қутуриш касаллигининг олдини олишга, касаллик манбаларининг йўқотилишига қаратилмоғи лозим.

Ҳайвонлар тишлашидан жабрланган одамларнинг ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат этиши ва тегишли антирабик ёрдамга жалб этилиши касаллик профилактикасида муҳим аҳамиятга эга.

Кўпчилик эпизоотологик ва эпидемиологик таҳлилларга қараганда, одамлар 90-95 фоиз ҳолатда хонаки ҳайвонларни (ит, мушук) сақлаш қоидаларини бузиши натижасида, уларнинг тишлашидан жабрланишади. Афсуски, вилоятимиз аксарият фуқаролари уй шароитида ит сақлаш қоидаларига риоя қилишмайди. Натижада, вилоятимизда ҳар йили ўртача 7-7,5 мингдан кўпроқ одам ҳайвон тишлашидан жабрланиб, антирабик ёрдамга мурожаат қилмоқда, ҳайвон тишлашидан жабрланганларни қутуриш касаллигига қарши эмлаш учун жуда катта маблағ сарфланаяпти.

Фуқаролар ҳайвон (ит) тишлаши натижасида ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўришади, энг даҳшатлиси, уларда бунинг натижасида 100 фоиз ўлим муқаррар бўлган қутуриш касаллигининг юқиш хавфи туғилади.

Қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори ижроси мутасадди ташкилотлар-ветеринария хизмати, ободонлаштириш бошқармалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ички ишлар идоралари томонидан етарлича бажарилмаяпти.

Қутуриш касаллигини юқтирмаслик учун дайди ит ва мушукларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, хонаки ит ва мушукларни ўз вақтида ҳисобга олиш, уларни доимий ветеринария кўригидан ўтказиб, ҳар йили қутуришга қарши эмлатиб, боғланган ҳолда сақлаш, маҳаллада, кўча-кўйда дайди итлар ва мушукларнинг ҳамласидан, тоғ ва чўл ҳудудларга чиқилганда, ёввойи ит, бўрсиқ, тулки ва бўриларнинг тишлашидан сақланиш, бу касалликнинг олдини олишда асосий ва самарали профилактик чора-тадбирлар ҳисобланади.

Дарвоқе, ҳайвонлардан жароҳатланган ҳолатларда тишланган жойни кир совун билан оқар сувда яхшилаб ювиб, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

Холбой ХУРРАМОВ,

вилоят ДСЭНМ врач эпидемиологи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan