Бош саҳифа / Жамият / Офатга бефарқ бўлманг

Офатга бефарқ бўлманг

Термиз шаҳар ҳудудида юз бераётган ёнғинлар сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олишга қаратилган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилмоқда. Бунда ёнғинларнинг асосий қисми хонадонларда содир бўлаётганлиги инобатга олиниб, аҳоли турар жойларида ёнғинларнинг олдини олиш ишлари асосий йўналиш сифатида белгилаб олинди. Негаки, ёнғинларнинг 85 фоизидан ортиғи аҳоли яшаш жойларида юз бериб, асосан фуқароларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги ва эҳтиётсизлигидан келиб чиқаяпти. Масалан, “Гулистон” маҳалласи, Термизий кўчаси, 18 “А”-уйда яшовчи Улуғбек Холназаров яшаш уйи ҳаммомида иситиш печига газ баллонини улаб қўйиши ва қаровсиз қолдиргани туфайли ёнғин чиққан. Ўз вақтида хабар берилгани учун шаҳар ЁҲБ 2-ҲЁХҚ жанговар экипажи томонидан ёнғин ўчирилмаганида хонадон ва қўшни оилалар анча талофат кўрарди. Афсуски, бундай ҳолатлар  тез-тез рўй бермоқда.

Қиш фаслида фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи ортиши туфайли ёнғин келиб чиқиши хавфи янада кучаяди. Муассасамизда ҳафтанинг ҳар чоршанбаси ёнғинлар профилактикаси куни, деб эълон қилинган. Шу куни ЁҲБ ходимлари томонидан жойларда фуқаролар учун газ ва электр асбобларидан фойдаланиш қоидалари юзасидан мутахассислар иштирокида суҳбатлар, учрашувлар уюштирилмоқда. Бундай тадбирлар асосан маҳаллалар гузарларида фуқаролар, мактабларда ўқитувчи-ўқувчилар, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-хизматчилар ўртасида ташкил этилаётир. Мактабларда ўқувчи ёшларга ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, болаларнинг гугурт билан ўйнаши, ўзбошимчалик билан газ, электр асбобларидан фойдаланишнинг хунук оқибатлари акс эттирилган видеолав-ҳалар намойиш қилинаяпти. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи рангли эслатма, варақа ва плакатлар тайёрланиб, маҳаллаларда, маданият, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида ўтказилаётган учрашувлар давомида тарқатиляпти.

Доимий огоҳлантириш ва узлуксиз тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигига қарамай, кишиларга моддий ва маънавий зарар етказаётган ёнғинлар ҳамон рўй бермоқда. Битта бўлса ҳам бу офатнинг камайгани яхши. Уйдан чиқаётганда газ ва электр асбоблари ўчирилганини назорат қилсангиз,  уйингиз ва мулкингизни тасодифан рўй берадиган офатдан асраган бўласиз.

А. ИГАМОВ,
Термиз шаҳар ИИБ ЁҲБ
инспектори, кичик сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE