Бош саҳифа / Жамият / Одамлар кўнглига йўл топайлик

Одамлар кўнглига йўл топайлик

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошқаруви раиси М. Абдуллаев билан кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик  ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашдик.

— Яқиняқингача жамғарманинг ўзи қўллабқувватлашга муҳтож эди. Эътироф этиш лозимки, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий қўллабқувватлашНуронийжамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаги фармонидан сўнг вазият бутунлай ўзгарди.

— Тўғри, мазкур фармонга мувофиқ қисқа муддат ичида Термиз шаҳри ва барча туманларда “Нуронийлар маскани” барпо этилди. Уларда китобхонлар зали, дам олиш хонаси, жисмоний тарбия зали, ошхона, тиббий кўрик ўтказиш хонаси ташкил этилди. Улар зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланди. Шу мақсадда ҳомийлар ҳисобидан  3,4 миллиард сўм маблағ сарфланди. Самарали фаолият кўрсатишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилди.

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида хусусан, турли хил байрамларда юзлаб кекса авлод вакилларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан вилоятимиздаги 112 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир маротабалик пул мукофотлари берилди. Уруш қатнашчилари — қизириқлик  М. Эсанов ва деновлик  Й. Холматовга намунали лойиҳа асосида қурилган 3 хонали уй берилди. 14 нафар Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларининг уй-жойлари таъмирланиб, ободонлаштирилди. Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан  ҳомийлар ёрдами билан 87 нафар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш  мосламалари ва бошқа тиббий анжомлар етказиб берилди.

Президентимиз Ш. Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ёшлар билан ишлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда оилалардаги аҳиллик, тинчлик осойишталикни таъминлаш юзасидан муҳим топшириқлар берганди. Унинг ижросини таъминлаш барча манфаатдор ташкилот ва идоралар кабиНуронийжамғармаси олдига ҳам улкан вазифалар қўяди.

— Кекса авлод вакиллари бой ҳаётий тажрибага эга. Шундай экан, ёшлар тарбияси ва улар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғ- ломлаштиришда жонбозлик кўрсатиш бурчимиздир. Бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан қўшма қарор қабул қилиб, йўриқнома ишлаб чиқилган.

Жойлардаги ишлар таҳлили шундан далолат бермоқдаки, жамғарманинг вилоятдаги бўлимлари фаолияти етарли даражада талабга жавоб бермайди. Фахрийларимиз ёшлар, айниқса вояга етмаганлар таълим-тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, одамлар ўртасида инсонийлик, меҳр-оқибатни қарор топтиришда ташаббус кўрсата олмаяптилар. Кўпчилик “Бировларнинг ҳаётига аралашиб нима қиламан,тинч- гина юрганим маъқул”, қабилида иш тутиб, лоқайдликка берилганини инкор этиб бўлмайди.

Масалан, 918 та нотинч оилалар рўйхатга олиниб, минг дан ортиқ ўғил-қизлар эҳтиёжманд оилаларда вояга етаётгани аниқланган. Муҳтарам Президентимиз “Жиноятнинг катта кичиги бўлмайди. Ҳар бир содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ортида инсон тақдири ётади. Шунга кўра содир этилган ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарликлар маҳаллаларда муҳокама этилиб, таъсирчанлигини ошириш лозим”, деб таъкидлаган. Шу боис МФЙ раисларининг фахрийлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ташкил этилган. Жамғармамиз фаоллари кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, нотинч, боқиманда, диний экстремистик оқимларга мойил кайфиятдаги оилаларнинг фарзандларига бириктирилган. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мусулмонлар идоралари вакиллари, маънавият ва маърифат марказлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳоли айниқса ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларни диний экстермистик оқимлар таъсиридан асраш мақсадида хонадонларга бориб, улар билан якка тартибда иш олиб борилмоқда. Уларни бўш вақтларида спорт ва маданий тадбирларга жалб этиш чоралари кўрилаяпти.

Одамларнинг ичига кириб бориш, уларнинг кўнглига йўл топишимиз лозим. Агар биргаликда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамласак, юртимиз ривожланиши ва халқимиз турмуш фаравонлигига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Қурбон ЖЎРАНАЗАРОВ
суҳбатлашди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE