Бош саҳифа / Жамият / Одамийликдан сабоқ

Одамийликдан сабоқ

Бизнинг Вахшивор қишлоғимизда Рўзибой исмли оқсоқол бўларди. Юзларидан доимо нур ёғилиб тургувчи нуронийни қишлоғимизнинг ёшу қариси бирдек ҳурмат билан тилга олишарди.

106 ёшни қаршилаган оқсоқолнинг маслаҳат ва насиҳатларини тингламоққа шошган одамларни ўзим кўрганман. Қишлоғимиз одамлари Рўзибой оқсоқолни ҳаётнинг кўп аччиқ-чучугини тотган, дейишарди. Халқимиз бошига келган машъум қатағонлару Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги қийинчиликлар, очарчиликларга гувоҳ бўлган оқсоқол одам қадрини бошқача тушунар, ўзи ҳам гавжум одамлар орасида бўлишни истарди. Изтиробли кунлардан қолган хотиралар бобо гурунгларининг бош мавзуси бўларди. Бугунги дориламон кунларни кўзга тўтиё билиб, инсонни эъзозлаш, унга меҳр кўрсатиш ва ҳалол турмуш кечиришни таъкидлар эди.

Қизиқ бир ҳолат ёдимда қолган. Бола эдик. Мен ва тенгдошларим бу нуроний инсонга салом беришга ошиқар эдик. Сабаби, у киши саломга алик олар экан, доимо “балли, балли, балли”, “барака топинглар, барака топинглар”, “шукур, шукур, шукур”, дея такрорлар эди. Гарчи биз ўша вақтда айтилган сўзларнинг мағзини чақа олмасак-да, ичдан хурсанд бўлиб, яна салом беришга, шу ёқимли сўзларни такрор эшитишга шошардик. Улғайгачгина бу сўзларнинг бебаҳо қудратини англаб, юксак одамийлик чорлови эканлигини тушуниб етдик…

Абдурасул МУРТАЗАЕВ,
Олтинсой туманидаги 36-умумтаълим
мактаби директор ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan