Бош саҳифа / Жамият / Одам савдоси

Одам савдоси

Халқаро жиноятчи гуруҳлар томонидан терроризм, наркотрафик ва одам савдосининг авж олдирилиши жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда.

Афсуски, ноқонуний меҳнат миграцияси муаммолари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Айрим шахслар ишлаш учун норасмий равишда бош қа мамлакатларга йўл олмоқда. Бу эса одам савдоси билан шуғулланиб бойлик орттириш умидида юрган кимсаларга қўл келаётир. Шу боис республикамизда бу иллатга қарши курашиш масалаларига давлат миқёсида катта эътибор қаратилган.

Маълумотларга қараганда, одам савдосидан энг кўп жабрланаётганлар вояга етмаганлар ва аёллардир. Айниқса, аёлларни шаҳвоний мақсадларда четга олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари кўп учрайди. Бундай ҳолатларнинг олдини олишда тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўрни катта. Одам савдосига қарши кураш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан ташкил қилинаётган тарғибот тадбирларида ҳам ушбу масалага жиддий эътибор қаратилаётир. Бунда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик катта ўрин тутмоқда. Айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, БМТ нинг ривожланиш дас- тури билан ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. Одам савдосига қарши курашишни ўзаро мувофиқлаштиришда қатор қонунларнинг қабул қилиниши асос бўлиб хизмат қилаётир.

Бугунги кунда юртимизда беш мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг муайян қисми одам савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш, бунда аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг хабардорлик даражаси ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчилик қурбонларига руҳий-маънавий, тиббий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Сирожиддин НОМОЗОВ,
Термиз шаҳар прокурори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan