Бош саҳифа / Жамият / Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йилнинг 30 июлида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да 5775-сонли Фармонга имзо чеккан эди.

Фармонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш кўзга тутилган.

2019 йилнинг 2 августида шу фармон бўйича вилоят ҳокимининг қарори чиқди. Унда Президент фармонининг раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинганлиги қайд этилиб, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси этиб қайта ташкил этилди. Бу комиссия одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиялардан иборат бўлди.

Вилоят комиссияси олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan