Бош саҳифа / Жамият / Одам савдоси – халқаро муаммо

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам вазифасига айланди. Сабаби одам савдосининг юзага келишидаги омиллардан бири шундан иборатки, одам савдогарлари аввал бошиданоқ маҳаллангиздаги “ўлжа”ларининг хорижга кетиш орзусидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.

Бу жиноятнинг яна бир ижтимоий хавфли томони шундаки, жиноий ҳаракатлар нафақат бир давлат ҳудудидаги, балки халқаро жиноий уюшмаларнинг фаоллигини оширади ва қисқа вақт ичида кичик ва тарқоқ ҳолдаги жиноий гуруҳлардан ўта жипслашган халқаро жиноий уюшма ва жиноий гуруҳларга айланади.

Афсуски, бундай ҳолатлар вилоятимизда ҳам мавжуд. Фуқароларимиз турли алдов ва фирибгарликлар таъсирида одам савдосидан жабрланмоқдалар. Вилоят ИИБ “Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш” бўлими ва унинг жойлардаги ходимлари томонидан ҳам 2019 йилнинг 5 ойи давомида одам савдоси жинояти билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш борасида тезкор ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 4 ойи давомида одам савдоси бўйича жами 152 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 3 та ариза юзасидан жиноят иши (Денов, Термиз тумани, Жарқўрғон тумани) қўзғатилиб, 134 та ариза юзасидан жиноят ишини қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва 15 та ариза ҳудудийлик бўйича бошқа идораларга юборилди. Жумладан, 2019 йил 8 февралда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи, ишсиз, 1986 йилда туғилган Воҳидова Малика Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонага келиб, ўзининг шахсини яшириш мақсадида Ангор тумани “Бешбулоқ” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Абдуллаева Муҳаббатнинг паспорт нусхаси билан унинг 2019 йилнинг 26 январда туғилган қиз фарзандини ўз тарбиясига олмаслигини билдириб, фарзандини Жарқўрғон туманининг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи, ишсиз, 1976 йилда туғилган Алиқулова Шоҳнозага 3,5 млн. сўмга сотишга келишиб, пулларни Алиқулова Шоҳнозадан олгач, Тошкент шаҳрига кетаётган вақтида ушланган.

Ҳасан АЛЛАЕВ,
одам савдосига карши
курашиш бўйича
вилоят идоралараро
комиссияси ишчи
гуруҳи аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE