Тезкор хабарлар
Бош саҳифа / Жамият / Одам савдоси – давр муаммоси

Одам савдоси – давр муаммоси

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Одам савдоси — давр муаммоси” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Вилоят ИИБ одам савдосига қарши кураш бўлими, “Барқарор ҳаёт” ижтимоий маърифат маркази ва вилоят Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда филиал директори Н. Дияров сўзга чиқиб, талабаларни эътиборлироқ бўлишга, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эътибор қаратиш лозимлиги, ён-атрофимизда бўлаётган воқеаларга дахлдорлик туйғуси, адолатсизликка қарши курашиш, учраган ҳар одамга ишониб кетавермаслик лозимлиги ҳақида тўхталди.

— Ақл — тажрибага муҳтож бўлади, илм устоз билан чамбарчас боғлиқ,— дейди вилоят Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф. Шарипов. — Суҳбат жараёнида “Эшитдим-унутдим”, “Бажардим-билдим” каби таълимий-тарбиявий методлардан фойдаланиш орқали талабаларга ижобий таъсир ўтказиш ўзининг натижасини беради, албатта.

Шунингдек, сўзга чиққанлар давра суҳбатида хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказишди. Айниқса, одам савдосининг аянчли оқибатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хуш кайфит улашамиз

Наврўз сўзини тилга олишингиз билан улкан сайилгоҳ манзараси, карнай-сурнай садоси, шодиёна сари ошиқаётган одамлар, улар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan