Бош саҳифа / Жамият / “Очиқ эшиклар” куни

“Очиқ эшиклар” куни

Республика Ички ишлар вазирлигининг “Термиз” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальонида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни тадбири бўлиб ўтди.

Эрта тонгданоқ ҳарбий қисмда байрамона кайфият ҳукмрон бўлди. Байрам учун ҳозирланган майдонда Қуролли Кучларимизда ўтказилаётган ислоҳотлар, замонавий қурол-аслаҳалар ва таъминоти гавдалантирилган кўргазма намойиш этилди. Очиқ эшиклар кунининг бу галги иштирокчилари ИИВнинг Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ва ўқитувчилари бўлишди. Тадбир аввалида ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, майор Алижон Шодиев барча йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, ёшлар таълим-тарбиясида бундай учрашувлар ниҳоятда аҳамиятли эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг, ҳарбий қисм офицерлари ва сержантлари томонидан ўқувчиларга ўқ отиш қуроллари, ҳарбий кийим-кечак , озиқ-овқат, тиббий таъминот, дала шароитидаги тактик, ўқ отиш, ҳарбий топографик, маънавий-маърифий тайёргарликлар, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ҳамда жисмоний тарбия бўйича ўқув моддий база ҳақида маълумотлар берилди. Ўқувчилар тадбир доирасида ҳарбий қисм хизматчилари ва аскарлар учун яратилган шароит билан ҳам яқиндан танишишди.

— Ҳарбийлар ҳаёти билан танишув биз ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, — дейди академик лицей ўқувчиси Мадина Бўриева. — Айниқса, Қуролли Кучларимизда ишлатилаётган замонавий қурол-яроқлар, улардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар барчамизга қизиқарли бўлди. Бундай жонли мулоқот ва учрашувларнинг кўпроқ ўтказилишини истардик.

                Тадбир сўнггида Термиз туманидаги 13-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирокида байрамона чиқиш намойиш этилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan