Бош саҳифа / Жамият / Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлинмасининг Термиз шаҳридаги “Н” ҳарбий қисмида “Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” бош концептуал ғояси асосида “Мен, албатта, ҳарбий бўламан!” мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Тантанали тадбир ҳарбий оркестр садолари билан бошланди. Майдонда саф тортган талаба ва ўқувчиларнинг ҳарбий соҳага фахр ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлашга, уларнинг қизиқиш ва интилишини оширишга йўналтирилган маърузалар тингланди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси ҳам ёшларнинг кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар, талаба-ёшлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Ёшлар ҳарбий техникаларни қизиқиш билан томоша қилишди. Қурол-аслаҳалардан қандай фойдаланиш ҳақида маълумотлар олишди. Энг муҳими, очиқ эшиклар куни иштирокчи ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE