Бош саҳифа / Жамият / Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Куни кеча Жарқўрғон туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида уюштирилган тадбир шундай номланди.

Таълим масканлари эзгулик, маърифат ва зиё сочувчи муқаддас даргоҳ сифатида бениҳоя улуғланади. Дарҳақиқат, очилган китоб худди дуога очилган қўлга ўхшайди. Бунда кўпдан-кўп ажиб ҳикматлар яширинган. Зеро, маърифатпарвар инсоннинг юзи нурли, қалби эзгуликка ошно бўлади. Бундай инсондан ҳеч қачон ёвузлик чиқмайди.

Туманда “Баркамол авлод”  марказида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни“ тадбирида ўндан зиёд тўгарак раҳбарлари ўз шогирдлари томонидан яратилган ижод маҳсуллари билан иштирок этдилар.

—Ёшларнинг мактабдан ташқари бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари мақсадида 650 дан зиёд ўқувчи ёшлар 20 та тўгаракка жалб этилган. Тўгаракларнинг 10 таси мактабларда ташкил этилган. Ўтган ўқув йилида тўгаракларимиз аъзолари вилоят ва республика миқёсида ўтказилган турли хил тадбирларда муносиб иштирок этдилар. Жумладан, 27-мактаб ўқувчиси Сарвиноз Болтаева “Тасвирий  санъат”, 56-мактаб ўқувчиси Комила Холдорова “Майда пластика”, 2-мактаб ўқувчиси Зебо Хушбоқова “Тўқиш” йўналишида республика танловларида фаол иштирок этиб, ўз тенқурларига ўрнак бўлишди,—дейди марказ раҳбари Марям Чориева.

Мазкур тадбирда туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддилари ҳамда 7-умумтаълим мактаби ахборот ресурс маркази ходимлари иштирок этишди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan