Бош саҳифа / Жамият / Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Термиз шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказида кеча очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбирни марказ директори Д. Ўроқов очди ва олиб борди. Шундан сўнг, рус тили ва рақс тўгараги аъзоларининг ранг-баранг чиқишлари иштирокчиларни мамнун этди.

“Баркамол авлод” болалар марказида фаолият олиб бораётган тўгарак раҳбарлари ва аъзолари, услубчилар ёш авлодни тарбиялаш, уларни халқ амалий санъати, миллий қадрият ва анъаналар руҳида вояга етказиш учун фан тўгаракларининг аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Энг муҳими, ёшлар бу ерда бичиш, тикиш, расм чизиш, дизайнерлик, нақшинкорлик, кандакорлик каби ўндан ортиқ тўгаракларда иштирок этиб, ҳунар ўрганиш билан биргаликда интеллектуал қобилиятларини ривожлантириб боришмоқда.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол тўгарак раҳбарлари, услубчилар ҳамда ёшлар шаҳар “Баркамол авлод” марказининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Назира КЕНЖАЕВА,
услубчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE