Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Қоч валютчик”

“Қоч валютчик”

“ака”лар ўз ишини бажаришмоқчи

Вилоятимизда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси томонидан хорижий валюта маблағларини ноқонуний муомалага киритилишини аниқлашга қаратилган тадбирлар натижасида жорий йил давомида 100 га яқин ҳуқуқбузарликлар ошкор бўлди.

Шундан 17 таси бўйича жиноят иши қўзғатилди ва 83 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилди. Ҳуқуқбузарлардан 86 261 АҚШ доллари, 359 800 Россия рубли ҳамда 1,1 миллиард ўзбек сўми ашёвий далил сифатида олинган. Жумладан, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсадида ўз уйида махсус “ЯМА” ташкил этган фуқаро Абдухалим Ғуломов навбатдаги мижозга 4 850 АҚШ долларини 39 миллион 673 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тезкор ходимлар томонидан мазкур “яма” кўздан кечирилганда, чет эл валютасини ноқонуний айрибошлашдан тушган 202 миллион 544 минг сўм пул маблағлари, чет эл валютаси ҳисоб-китоблари қайд этилган 1 дона дафтар,
2 дона пул санаш ускунаси ва пул ўрами учун ишлатиладиган 1 қути резиналар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Хорижий валюталарни қонунга хилоф равишда ўтказиш, нақд пулни банкдан ташқарида ноқонуний айлантириш, жиноят ҳисобланиб, бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган. Қинғир йўлни танлаган бу устамонларга нисбатан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига кўра, қонунбузарга 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Далилий ашё сифатида олинган 242 миллион 217 минг сўм эса давлат фойдасига ундирилди.

Ушбу ҳолат фуқароларимиздан воқеликни чуқурроқ мушоҳада этиб, валюта қимматликларини фақат қонуний айрибошлашга ундамоғи лозим. Зеро, ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жазо муқаррардир.

Шуҳрат ЗОКИРОВ,

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш Департаменти вилоят

бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE