Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / “Ободон”ликлар шижоати

“Ободон”ликлар шижоати

Шўрчи туманидаги “Ободон” сув истеъмолчилар уюшмаси деҳқонлари жорий йилда ғўза ўстириладиган майдонларнинг асосий қисмига ўрта толали ғўзанинг “Бешқаҳрамон” нави чигитини экиб, намунали парваришлаганликлари туфайли далаларда мўл ва сифатли ҳосил етиштирилди.

Пахтакорларнинг эрта баҳордан қилган меҳнати самараси кузда ойдинлашмоқда. Ҳамжиҳатлик билан ҳосил йиғим-теримига киришган миришкорлар мавсум бошидан сафарбарлик билан ишлаганликлари ва теримчиларга ўз вақтида   нақд пул берилгани, шунингдек қулай шароит яратилгани туфайли қисқа фурсатда ҳосилнинг асосий қисми йиғиштириб олинди. Бугунгача далалардан 1688 ўрнига 1850 тонна “оқ олтин” топширилди. Ҳар гектар майдонда ўрта ҳисобда 35,4 центнердан хирмон кўтарилди.

Хўжалик деҳқонларининг меҳнат зафарига ғўза парвариш билан шуғулланган барча фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшдилар. 17 та фермерлик жамоасининг барчаси режани ошириб уддалашди. Хусусан, тажрибали деҳ- қон Бойбўри Рўзиев раҳбарлик қилаётган “Рўзи Мамараимов” фермер хўжалиги аъзолари ҳосилдорлик бўйича юқори даражага эришдилар. Ҳар гектар майдондан олинган ҳосил 42 центнерни ташкил этиб, қабул масканларига 160 тонна жавоҳир топширилди. “Чавандоз Шохаббос” фермер хўжалиги аъзоларининг ютуғи салмоқли бўлди. Пахтакорлар режага қўшимча 40 тонна ҳосил топширдилар. Тажрибали деҳ- қон Бекзод Холматовнинг таъкидлашича, терим қизғин давом этаяпти. Ҳосилдорликни 55 центнерга етказмоқчимиз, — дейди Б. Холматов.

Фахриддин Холиқов етакчилигидаги “Олтибой Холиқов” фермер хўжалиги далаларида пахта тераётган теримчиларга юқори ҳақ тўланаётганлиги туфайли мажбурият бажарилган бўлсада, теримчилар пахтазорда ўзаро баҳслашиб меҳнат қилишаётир.

— Имкониятларимизни ҳисобга олиб, яна 100 тонна “оқ олтин” териб топширишга қарор қилган ҳолда йиғим-терим суръатини сусайтирмаяпмиз, — дейди уюшма раҳбари Бойбўри Рўзиев.

Айтиш керакки, сув истеъмолчилар уюшмаси деҳқонлари 2018 йил ҳосили учун ғалла экишга ҳам алоҳида эътибор беришаётир. Бугунгача 230 гектар майдонга синовдан ўтган буғдой уруғлари қадалди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE