Бош саҳифа / Жамият / Ободлик – кўнгилдаги ўзгаришдан бошланади

Ободлик – кўнгилдаги ўзгаришдан бошланади

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилишда дастлаб, жорий йилнинг август — барча ҳудудларни ободонлаштириш ва тозалик ойлигида қилинган ишлар ҳамда 18-19 август кунлари республикамизда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Йиғилишни бошқариб борган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Қобилов вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидаги ободонлаштириш ишлари кўнгилдагидек эмаслиги, айниқса, Олтинсой, Қизириқ, Шеробод ва Термиз туманларида йўл чеккалари янтоқзор бўлиб ётганлигини танқид остига олди. Бу эса маҳаллаларда жамоатчилик асосидаги ишларнинг яхши йўлга қўйилмаганини билдиради, дея таъкидлади. Энди тозалик ва ободонлаштириш ойлигида қилинадиган ишлар юзасидан кунлик ҳисобот берилиши қатъий қилиб қўйилади.

Йиғилишдаги иккинчи масала Қурбон ҳайитини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланди.

Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақт 21 август куни соат 6:20 этиб белгиланган. Ҳайит намозлари давлат рўйхатидан ўтиб, расмий фаолият юритаётган 107 та масжидда ўқилиши муносабати билан масжидлар назоратга олиниб, хавфсизликни таъминлаш бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси масъулларига топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan