Бош саҳифа / Жамият / Ободлик – ҳамжиҳатликда

Ободлик – ҳамжиҳатликда

Музработ   туманидаги  “Маданият”  маҳалласида ҳудудга  вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакил, туман  ҳокимлиги, маҳалла мутасаддилари, диний идора вакиллари, ИИБ профилактика нозирлари, ўқитувчилар   иштирокида  тадбир  бўлиб  ўтди.

Маҳалладаги  13- ўрта таълим мактабида  бўлиб  ўтган  йиғилишда, ҳудудда олиб борилаётган  ишларнинг  аҳволи  танқидий-таҳлилий  кўриб чиқилди.  Вилоят ҳокимлиги   муассислигидаги  “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бош муҳаррири  Р.Раҳимова, маҳалла  раиси Н.Эшқувватов  ва   маҳалла  фаоллари  Шукрулло Қудратов, Абди Қамбаров ва бошқалар  сўзга чиқиб, мамлакатимизда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётган бир пайтда, ҳар бир инсон юртдаги ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлаб ўтишди. Фуқаролар ҳам томорқаларни  ўз вақтида сифатли ва самарали  шудгорлаш, минерал ўғитлар билан таъминлаш,  ернинг шўрланиш даражаси, тоза ичимлик суви борасидаги  мавжуд  муаммоларни  вакилга айтиб, оғриқли  масалаларга ечим топиш лозимлигини билдиришди. Йиғилиш якунида аҳолига мутасаддилар томонидан  ҳудудни янада ривожлантириш, ободонлаштириш  масалаларида  керакли тавсиялар берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE