Бош саҳифа / Жамият / Обод қишлоқ орзуси…

Обод қишлоқ орзуси…

Муҳтарам Президен-тимизнинг 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшим-ча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини барча юртдошларимиз катта мамнуният билан қарши олганини ҳеч ким инкор этолмайди.

Ҳақиқатдан, бу муҳим дастур ҳам республикамиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қишлоқ аҳолисинниг турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилган инсон манфаатларини, қадр қимматини улуғлаш борасидаги улкан, хайрли ишлардан яна бири бўлди, десам муболаға бўлмайди. Нафақат ушбу қишлоқлар инфратузилмасини ҳатто, даромад манбаи бўлган томорқалардан унумли фойдаланиш, боқимандалик кайфиятига барҳам бериш натижасида ўз уй-жойи кўркамлиги, озодалигига, ҳовлиси ва томорқасининг сақланиши ва фойдаланишига ҳам катта эътибор берилгани янада муҳимдир.

Эскича қараш ва яшаш кайфиятини тубдан ўзгартиришга қаратилган истиқболли дастур асосида жорий йилда мамлакатимизнинг барча туманлари кесимида энг олис ҳудудда жойлашган, шароити оғир 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини комплекс равишда янгилаш чора-тадбирлари қабул қилинган. Агар эътибор берсангиз, дастур асосида қишлоқ аҳолисининг 127 143 та уй-жойи тубдан таъмирланади, ён-атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Ҳатто, дастурда тоза ичимлик суви, газ, электр энергияси таъминоти, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, йўллар барпо этиш ва таъмирлаш, транспорт қатновини йўлга қўйиш ишлари ҳам назардан четда қолмаган.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар хизматини тубдан яхшилаш мақсадида болалар боғчаси, мактаб, оилавий поликлиникалар каби 736 та ижтимоий соҳа объектини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янги замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланиши янада қувонарли.

Азалий қадриятларимиздан келиб чиқиб, дастурда белгиланган ободонлаштириш ишларида бир-бирига холис кўмак бериб, қўллаб қувватлаб, ҳашарларда белни маҳкам боғлаб, кенг кўламли хайрли ишларга камарбаста бўлаётган халқимизнинг обод қишлоқ орзуси ётади.

Мавжуда Ҳасанова,
ХДП вилоят Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE