Бош саҳифа / Жамият / Обод бўлаётган “Янги диёр”

Обод бўлаётган “Янги диёр”

Бойсун туманида яшайдиган қизим қўнғироқ қилиб, “Она маҳаллаларингиз энг намунали маҳалла бўлар экан”, — дея севинганини айтмайсизми.

Ҳали-ку у бошқа тумандаги қизимнинг хурсандчилиги. Бу хурсандчилик бутун мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёйган, десам хато бўлмайди. Муҳтарам Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури ҳамма қишлоқларимизга янги ҳаёт бағишлайди, ҳали. “Обод қишлоқ” дастури асосида маҳалламизда ҳам кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилмоқда, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, қурувчилар ҳар куни шу ерда кўчаларимизни кенгайтириб, ўзбошимчалик билан қурилган, бетартиб қўшимча ноқонуний қурилишларни бузиб, тартибга келтирмоқда.

Маҳалламиз ҳудудидаги икки қаватли уйлар ҳам йиллар давомида таъмирланмасдан, том қисмлари ва ташқи қиёфаси мутлақо талабга жавоб бермайдиган ночор аҳволга келиб қолганди. Тумандаги раҳбарларнинг, депутатларимизнинг оёғи бу ерларга етмаган эди. Ҳатто, айрим қўшниларимиз бу аҳволга кўникиб, ўзининг уйи, ҳовлиси ва томорқасига эътибор қаратмай, боқимандалик кайфиятида яшаб келганини яширишнинг ҳожати йўқ. Ҳозир уйма-уй юриб ҳақиқий аҳволни ўрганаётган, нафақаларимизни уйимизга олиб келиб беришаётган, эҳтиёжманд оилалага эътибор қаратаётган мутасадди раҳбарлардан ҳам миннатдормиз.

Ҳозир эса барчамиз ҳудудда қурилиш ишларини олиб бораёган қурувчиларимизга имкон қадар ёрдам беряпмиз. Эҳе…келажакда тоза ичимлик суви тармоқлари, пиёдалар йўлаклари, болалар ўйин майдони, замонавий оилавий поликлиникалар қурилар экан. Буларни эшитиб, маҳалладагилар кўтаринки руҳ билан яшаяпмиз.

Бу хайрли, эзгу ишга барчамиз камарбаста бўламиз.

Муҳаббат
РАЖАБОВА,
Музработ тумани,
“Янги диёр” маҳалласи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE