Бош саҳифа / Жамият / Обод бўлаётган маҳаллалар

Обод бўлаётган маҳаллалар

Таллимаронликлар ҳар йили томорқаларига картошка, карам, кўкат ва бошқа сабзавот маҳсулотларини етиштириб, оилавий даромадларини йил сайин ошириб бораяпти.

Миришкор деҳқон Ботир Худойбердиев Ангор туманидаги  “Юқори Таллимарон” маҳалласида яшайди. У томорқасида қишлоқдошларининг хонадонида учрамайдиган мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини парваришлаш билан шуғулланади. Кўчат ўстириб ҳам карамнинг, картошканинг даромадига тенг даромад кўриш мумкинлигини у кўпчиликка исботлаяпти. Икки йил илгари Б. Худойбердиев томорқасига арча ва соснанинг беш хил нави уруғини қадаганди. Икки йиллик кўчатларни ҳозир бемалол истаган жойга элтиб ўтқазиш мумкин.

Ботир Худойбердиев бу йил кўчатларига харидор излаб ҳам овора бўлмаяпти. Чунки “Юқори Таллимарон” ва “Хомкон” маҳаллаларининг оқсоқоллари ташаббуси билан икки маҳалла ўртасидаги  3 километрлик катта йўлнинг четларига арча ва сосна кўчатлари ўтқазилмоқда.

Ҳудуддаги 19 та фермер хўжалиги раҳбарлари ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонларнинг ҳар бири Ботир Худойбердиевнинг хонадонига ташриф буюриб, 50-60 тупдан арча ва сосна кўчатларини сотиб олиб, ҳудудни ободонлаштираётган маҳаллалар фаолларига элтиб беришаяпти.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan