Бош саҳифа / Жамият / Оби ҳаётни тежайлик!

Оби ҳаётни тежайлик!

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури бўйича бу обрўли ташкилот ва республика Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳанинг 2-мажмуи доирасида Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари қатори Сурхондарёда ҳам 21-22 август кунлари сув хўжалиги ходимлари учун ўқув курси ташкил этилди. Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув хўжалиги тизимидаги ташкилотлар, “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси, йирик гидротехника иншоотлари ва сув омборлари, насос станциялари ва энергия тежаш йўналишлари идора раҳбарлари уч гуруҳга бўлиниб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари тайёрлаш институти ҳамда республика Сув хўжалиги вазирлиги олим ва мутахассислари маърузаларини тингладилар. Қизғин мунозаралар, савол-жавоблар бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan