Бош саҳифа / Жамият / ОАВга хуруж – инсон ҳуқуқларига хуруж

ОАВга хуруж – инсон ҳуқуқларига хуруж

Тошкент шаҳрида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда медиа соҳанинг ривожланиши: қонунчилик орқали бошқарув, ҳуқуқий маданият ва этика” мавзусида биринчи Миллий конференция бўлиб ўтди.

Унда журналист ва блогерларнинг фаолиятини қонунчилик орқали ҳимоя қилиш ва этика масалалари муҳокама қилинди.

Республикамиз ОАВда фаолият юритувчи журналистлар, блогерлар, юристлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиҳудудий бўлимлари вакиллари иштирок этган конференцияда ахборот олиш ва журналистларнинг, блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ўзаро муносабатлари билан боғлиқ масалаларда қонунчилик талаблари ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Мунозараларга бой бўлган коференцияда замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг юридик клиникаси мутахассислари ҳам журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш масалаларини ёритиб бердилар.

Замонавий журналистикани ривожлантириш Маркази директори Саида Сулаймонова юридик клиниканинг фаолияти хусусида тўхталар экан, ҳуқуқий ёрдам айнан оммавий ахборот воситалари фаолиятига ихтисослашган юристларнинг маслаҳатлари журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилганлигини таъкидлади. Энг муҳими, журналистлар, ОАВ ходимлари ва блогерлар юридик клиникага бепул маслаҳат олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Конференцияда иштирок этган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигининг республикамиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлоу таъкидлаганидек, ОАВга хусусан, журналистлар ва блогерларга қаратилган хуруж инсон ҳуқуқларига хуруж сифатида баҳолаш мумкин. Конференцияда жамият равнақи, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида ОАВнинг қонуний фаолияти ва соҳадаги ҳуқуқий асослар ҳақида сўз боргани муҳим аҳамият касб этади.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“СУРХОН ТОНГИ” МАКТАБИГАЧА…

Сурхондарёнинг олис тоғли бир қишлоғида шундай мактаб борки, ўзбек матбуотига олтита, “Сурхон тонги” мактабига икки …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan