Бош саҳифа / Сиёсат / ОАВ ва Ҳаракатлар стратегияси

ОАВ ва Ҳаракатлар стратегияси

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “ Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармоннинг мазмун-моҳияти, унинг ижроси борасида соҳа ва тармоқларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар жойларда кенг тарғиб-ташвиқ қилинмоқда.
Термиз шаҳридаги “Меридиан” меҳмонхонаси анжуманлари залида ана шу мавзу бўйича матбуот ходимлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, воҳадаги барча оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари, етакчи мутахассислари, радио-телевидение ходимлари, республика газеталарининг вилоятдаги мухбирлари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакили Лутфулла Сувонов очди ва олиб борди. Мавзу юзасидан вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Т. Боболовга сўз берилди. Маърузачи Ҳаракатлар стратегияси ва Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхон воҳасида халқ хўжалигининг барча тармоқларида амалга оширилган ва оширилиши лозим бўлган дастурий режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Шундан сўнг ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Р. Норлиев, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Н. Мамадиев, ФЖШМҚМИ бош мутахассиси И. Тожиддинов, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Н. Тўраевларнинг бешта устувор йўналиш бўйича маърузалари тингланди.

Сўзга чиққанлар, юқорида таъкидлаб ўтилган давлат дастурининг бажарилишида кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВ нинг роли ҳақида фикр билдирдилар. Шунингдек, матбуот ходимларининг касбий билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга доир таклиф ва мулоҳазалари ўртага ташланди. Энг муҳими, ҳар бир маърузадан сўнг баҳс-мунозара тарзида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ёритиш юзасидан амалий машғулотлар ўтказишди. Ана шу машғулот давомида ОАВ ходимларининг билими, савияси, малака ва қобилияти янада ойдинлашди. Амалий машғулотни олиб борган Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси О. Тиллаев воҳа журналистларининг касбига бўлган масъулиятини эътироф этди.

Семинарда ўқилган маърузаларда, баҳс-мунозараларда билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Энг муҳими, семинар иштирокчилари Ҳаракатлар стратегияси доирасида Сурхон воҳасида амалга оширилиши лозим бўлган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan