Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ОАВ нигоҳида —нуронийлар

ОАВ нигоҳида —нуронийлар

Президентимиз нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида муҳим қарорлар қабул қилди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси, тегишли вазирликлар ва қўмиталар ҳамкорликда, вилоят газеталари муҳаррирлари ва етакчи ходимлари иштирокида Тошкентда икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

“Ўзбекистон фахрийларининг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишда ОАВнинг ўрни ва роли” мавзусидаги семинарда кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси С. Ҳакимов, Олий Мажлис Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Г. Алимова, республика маънавият-тарғибот маркази бўлим мудири З. ўаффорова, “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази мутахассиси Б. Суюнов, хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси И. Каримова, “Кексалик гашти” журнали бош муҳаррири Г. Саъдуллаева, “Нуроний” газетаси бош муҳаррири О. Ўсаровлар мавзу юзасидан маърузалар қилишди.

Семинар очиқ мулоқот, баҳс-мунозара тарзида ўтказилди. Шунингдек, журналистларнинг касб маҳоратини аниқлаш мақсадида турли жанрларда материаллар тайёрлаш юзасидан амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Семинар якунида мавзу юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида тегишли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. Айниқса, касб маҳоратини ошириш борасидаги амалий машғулотлар ва маърузалар семинарда иштирок этган журналистларда катта таассурот қолдирди.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

13 январь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Сурхондарё вилояти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan