Бош саҳифа / Жамият / “Оқтош” клиникаси иш бошлади

“Оқтош” клиникаси иш бошлади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан воҳамизда ҳам хусусий тиббиёт шахобчалари кўпайиб бораяпти.

Жумладан, яқинда Термиз туманидаги “Қуёшли юрт” маҳалласи ҳудудида “Гулнигор шифо-мед” фирмасига қарашли “Оқтош” клиникаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Олтмиш ўринга мўлжалланган хусусий шифо масканида оператив ва консерватив гинекология, хирургия, кардиология, физио- терапия, клиник-биохимик лаборатория, зарарсизлантириш (стрелизация) бўлимлари бўлиб, ҳаммаси замонавий тиббий анжомлар билан жиҳозланган.

— Хусусий клиникамизга мурожаат қилганлар сарсон бўлишмайди, бемордан сийдик, қон олиниб, зудлик билан лабораториямизда таҳлил қилинади ва дардига ташҳис қўйилади. Касалларга 7 нафар тажрибали врач, 7 нафар ҳамшира ва 6 нафар кичик тиббиёт ходими хизмат кўрсатаяпти, — дейди бош врач Холтожи Қурбонов. — Мақсадимиз аҳолининг соғлом турмуш тарзига эришиш, дори воситаларисиз ортиқча вазндан халос бўлиш, физиотерапия, даволаш гимнастикаси орқали беморлар дардига малҳам бўлишдир.

Хусусий шифохонадаги тозалик-озодалик, хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилиги, ходимларнинг хушмуомалалиги, касалликларни янги русумдаги тиббий анжомлар ёрдамида тезкор аниқлаши мижозлар сафи кўпайишига хизмат қилаётир.

Назира КЕНЖАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE