Бош саҳифа / Жамият / Оқ рангдаги қора дунё

Оқ рангдаги қора дунё

Жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли тури инсоният келажагига таҳдид солмоқда. Булар халқаро терроризм, яъни дин ниқоби остидаги экстремистик хуружлар, гиёҳвандлик ва одам савдоси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўп. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида, ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар ва халқаро шартномалар қабул қилинган.

Жумладан, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида Россия Федерация си, Озарбайжон, Қозоғис- тон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикалари ва Туркманистон ўртасидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қатор қонунларнинг қабул қилиниши соғлом келажак бунёд этиш учун қўйилган энг дадил қадамдир.

Бугунги кунга келиб моддий манфаат эвазига инсон ҳатто бир-бирини сотиш даражасигача бораётгани ҳам энг ачинарли ҳол. Бундай вазиятда мазкур иллатларга қарши курашмаслик гумроҳликдир. Чунки эртага шу бало таъсирига сизнинг акангиз, укангиз, синглингиз ёки ўғлингиз тушиши мумкин. Зеро, соғлом фикрли, оилада тўғри тарбия топган, онгу шуури одамийлик сабоғидан дарс олган инсон бундай разолатни — “оқ рангдаги қора дунё”ни бирор оилага раво кўрмайди.

Алишер АБДУЛЛАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE