Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Оқилона фойдаланайлик

Оқилона фойдаланайлик

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Мазкур соҳада инспекция кўп хонадонли уй-жой ва  унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик, умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ташкил этади. Шунингдек, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишни техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш ҳамда кўп хонадонли уйларда мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат олиб боради.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159- ва 160-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ваколати берилди.

Шунингдек, тасдиқланган Низом асосида инспекциянинг ноқонуний қурилган иморатлар бўйича жарималар солиш тўғрисида баённомалар  тузиши ва уни белгиланган тартибда судларга юбориши кўрсатиб ўтилган. Ўтган йили вилоятимизда ҳудудий инспекциямиз томонидан 500 яқин кўп қаватли уйларга туташ ҳудудда        ўзбошимчалик билан қилинган қурилишлар ва кўп қаватли уй конструкциясига зарар етказиш ҳолатларини бартараф этишга эришилиб, 50 нафар фуқарога  нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда маъмурий ишлар бўйича судларга тақдим қилинди.

Ачинарлиси, ҳамон юқоридаги каби ҳолатлар такрорланмоқда. Шу боис фуқароларимизни  бундай ишлар  инсонлар ҳаётига хавф солиши мумкинлигини эслатиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқдамиз.

Ш.ШОКИРОВ,
кўп хонадонли уй-жой фондидан
фойдаланишни назорат
қилиш инспекциясининг
вилоят ҳудудий
инспекцияси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan