Бош саҳифа / Жамият / Оқибат қалбни покласин

Оқибат қалбни покласин

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёналари Шеробод туманида ҳам нишонланди. Айниқса, воҳамиздаги корхона ва ташкилотлар, туман ҳокимлиги ҳомийлигида ўзгалар кўмагига эҳтиёжманд беморлар, табаррук ёшдаги нуронийларимиз ҳамда кўнгли ўксик инсонларга меҳр-оқибат кўрсатилгани кўплаб хонадонларга хурсандчилик улашди.

Ушбу савобли тантана ташаббускори бўлган туман ҳокимлиги томонидан болажонларга ва келин-куёвларга тўй совғалари топширилди.

— Юртимизда инсон қадр-қиммати шунчалик эъзозланиши, улуғланишидан кўнг-лим таскин топади. Айниқса, ўғлим Шоҳжаҳоннинг хурсандчилигидан қалқиган кўз ёшларим боисини изоҳлашга сўз ожиз. Тўкин дастурхон, совғалар, юртимизнинг таниқли санъаткорлари Маҳмуд Намозов ва Ҳосила Раҳимовалар ижросидаги қўшиқлар эса бугунги тўй болалар ва биз оналарда катта таассурот қолдирди, — дейди Наргиза Умбарова.

— Жорий йилда туман ҳокимлиги ҳомийлигида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 74 нафар болаларнинг суннат тўйлари ўтказилган бўлса, 10 нафар ёшларнинг никоҳ маросими тантаналари ташкил этилди, — дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилором Мажидова. — Кўнгиллари тоғ каби юксалган оналарнинг қувончи аслида эзгу амалларимиз ҳосиласидир. Бугун она Ватани ҳамда атофдагилари ардоғи ва меҳридан камол топаётган бу фарзандларнинг оиласи, жонажон юртига садоқати, уларнинг онги шуурида шаклланиб боришига шубҳа йўқ. Донишмандларимиз айтганларидек, оқибат, меҳр-муҳаббат ва мурувват, аввало, қалбни поклар экан. Балким халқимизнинг ҳамиша мунаввар кунлардан топган дил ҳаловати, осойишта онлари ана шу эзгу амалларимиз самарасидир.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE