Бош саҳифа / Жамият / Нуронийлар ибрати

Нуронийлар ибрати

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қизириқ туман Кенгаши “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда нуроний отахонлар ўртасида шахмат-шашка мусобақасини ўтказди.

Тумандаги 60-умумий ўрта таълим мактабда ташкил этилган мазкур спорт тадбирининг муросасиз ва қизғин кечгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилиши кекса авлод вакилларини янада руҳлантирган бўлса, бу каби беллашувлар маҳалла ёшларини спорт машғулотларига жалб этишда муҳим аҳамият касб этади. Спорт тадбири сўнгида “Баҳористон” МФЙ вакиллари “Кексалар маслаҳати” гуруҳини сайлаб олишди.

Нуронийлар тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қилишиб, маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, ёшлар тарбиясида оила аъзоларининг масъуллиги ва келгусида бу каби ибратли ишларда оқсоқолларнинг ўрни хусусида маслаҳатлашиб олишди.

Қудрат ЭШМАМАТОВ,
ФЎЎБОФМБ туман Кенгаши раиси ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan