Бош саҳифа / Жамият / Нуронийси эъзозланган юрт

Нуронийси эъзозланган юрт

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Нуроний” жамғармаси  фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Бу нишон билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нуронийлар, шунингдек, ҳаётини  оилалар мустаҳкамлигини  сақлаш, фарзандларимизни  она Ватанга муҳаббат, истиқлол  ғояларига  садоқат   руҳида  тарбиялаш  ишларига ҳисса қўшган кексаларимиз  тақдирланиши белгилаб қўйилган.

Мазкур йилда республикамиз бўйича жами  873 нафар кекса авлод вакиллари ушбу юксак нишон билан   мукофотланди. Вилоят  ҳокимлигида бир гуруҳ воҳадош  нуронийларимизга   ҳам “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.  Вилоят  ҳокими  Э.Турдимов, бошқарма  ва  ташкилотлар  раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этган  тадбирда вилоятимизда истиқомат қилувчи  44 нафар отахону онахонларга  “Меҳнат фахрийси” кўкрак   нишони топширилди. Кекса авлод вакиллари ҳам бундай юксак эътибор учун давлатимиздан  миннатдор эканликларини ўз сўзларида  ифода этишди.

— Инсон кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан, 88 ёшга етган бўлсам, шундан 70 йили  меҳнат билан ўтди, — дейди  I даражали  “Меҳнат фахрийси” кўкрак  нишони соҳиби Ҳумойиддин Шарофиддинов. — Бу нишондан менинг кўнглим тоғдек  кўтарилиб, руҳим янада  тетиклашди.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE