Бош саҳифа / Жамият / Нуронийлар маскани” иш бошлади

Нуронийлар маскани” иш бошлади

Кексаларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликни  асраб-авайлаш халқимизга хос  эзгу  қадриятлардандир.

Термиз  шаҳрида “Нуронийлар маскани” мажмуасининг очилиш маросимида сўз олганлар айни жиҳатлар ҳақида сўз юритишди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилган масканни фойдаланишга топшириш тадбирида  вилоят ҳокими  Э.Турдимов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат  ташкилотлари  раҳбарлари,  меҳнат  фахрийлари, рус, тожик, туркман миллий маданий марказлари  аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок  этишди.

Вилоят  ҳокими  Э.Турдимов  ўз  сўзида, — Бугун халқимиз ардоғида умргузаронлик қилаётган ёши улуғларимиз турмушнинг турли синовларини бошидан ўтказган оқил ва доно кишилар саналади.

Уларнинг ҳаёт тажрибасини  вилоятимиз  равнақи  йўлида   сафарбар этиш  муҳим. Ўйлаймизки, мазкур “Нуронийлар  маскани” ҳам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади, — деди. Шундан  сўнг,  вилоят ҳокими  жамғармаси вилоят  бўлимига  воҳанинг пиру-бадавлат кексаларига  хизмат  қилиши   учун   замонавий    автобус калитини  топширди.

Тадбирда сўзга  чиққан, педагогика фанлари доктори, меҳнат  фахрийси  Бекмурод Қодиров вилоятдаги барча ёши улуғ инсонлар  бу  эътибордан  мамнун  эканлигини, бу каби ғам- хўрлик уларга куч-ғайрат улашиши, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги   йўлида  янада  кўпроқ хизмат қилишга ундашини билдирди.

— Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш ва самарадорлигини  оширишга  хизмат  қилмоқда, — дейди “Нуроний”  жам- ғармаси  Денов  тумани  бўлими  раиси  А.Бўриев.

Бугунги  кунда  вилоятимизда 5 та миллий-маданий марказ фаолият  олиб  бораяпти.  Шарқона ва замонавийлик уй- ғунлигида қурилган муҳташам ва шинам “Нуронийлар маскани” биносида  рус, тожик, туркман миллий марказлари  вилоят  бўлимлари  учун  ҳам  барча шароитларга эга хоналар  фойдаланишга  топширилди.

— Юртимизда миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш қаторида, уларнинг умумий бирдамлигига  эришиш  тамойилига ҳам алоҳида амал қилиб келинмоқда,— дейди Тожик миллий-маданий маркази вилоят бўлими раҳбари Рамазон Абдуллаев. —  Бугун рус, тожик, туркман миллий-маданий марказлари  самарали иш олиб боришлари  учун ушбу кўркам   бинони  фойдаланишга топширилиши ҳам фикримиз   исботидир.

Очилиш маросими сўнгида  кексаларимиз ҳамда миллий-маданий   марказлари   вакиллари  бир пиёла чойга  таклиф этилди.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE