Бош саҳифа / Жамият / Нуронийлар маскани – ибрат мактаби

Нуронийлар маскани – ибрат мактаби

Ёши  улуғ  инсонларга  ҳурмат  кўрсатиш  халқимизга хос эзгу қадриятлардан  саналади.  Давлатимиз  раҳбарининг “Ўзбекистон фахрийларни  ижтимоий  қўллаб-қувватлаш  “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида  воҳамиздаги бир қанча шаҳару туманларда  ҳам  нуронийлар масканлари  бунёд этилаётир.

Ана шу ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси сифатида Ангор туманида  фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” ҳам фаолият  олиб  бормоқда. Тумандаги “Шарқ гули” маҳалласида қарийб  500 миллион сўм маблағ эвазига қурилган ва замонавий жиҳозланган  “Нуронийлар маскани”да  кутубхона, шахмат- шашка  хонаси, ўқув ва  тренажёр заллари,  фаоллар ва тиббиёт  хонаси  мавжуд.

— Ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик  кўнглимизни тоғдек кўтариб, умримизни зиёда қилмоқда. Мажмуамизда  биз  учун  нима керак бўлса, барчаси муҳайё этилган, —  дейди  “Нуроний”  жамғармаси туман бўлими раҳбари, халқ  таълими фахрийси   Эсон  Мардонов.

“Нуроний”  жамғармаси   туман   бўлимига  11 минг  760 киши аъзо саналади. Улар жамоатчилик Кенгашларига бириккан ҳолда, ҳар 25-30 та хонадонда битта масъул сифатида ҳудуддаги  оилавий ва бошқа  муносабатлар юзасидан келиб чиққан муаммоларга атрофлича ечим излашмоқда. Ангорлик  отахону  онахонлар юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилган қулайлик ва имкониятлар  учун  давлатимиз раҳбарига миннатдорлик  билдиришмоқда.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE