Бош саҳифа / Жамият / Нуронийлар мамнун

Нуронийлар мамнун

Бугун халқ манфаати муҳим масалага айлангани айни ҳақиқат. Қайси соҳани олмайлик барча қулайлик ва имтиёзлар муҳайё.

Шунинг баробарида нафақадаги кексаларнинг ҳам пенсия олиши билан боғлиқ масалалар ижобий томонга ҳал бўлди. Авваллари пенсионерлар нафақа пулларини олиш учун соатлаб почта бўлимларида навбат кутишарди. Бунинг устига почтальонлар пул етишмади деб, айрим кишиларни сарсон қилишар, ажратилган пулни асосан таниш-билишга биринчи навбатда беришарди. Энди эса “Халқ банки” ходимлари томонидан пенсионерларга нафақа пуллари ўз вақтида етказиб берилмоқда. Айниқса, Бойсун тумани “Халқ банки” ходими Шавкат Сафаровдан тумандаги нуронийлар мамнун бўлишмоқда. У киши ўз вазифасини  сидқидилдан бажариб, элнинг дуосини олмоқда… Мен ҳам нафақадаги инсон сифатида, аввало, ҳукуматимизга, қолаверса, “Халқ банки” ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Маҳмуд РАҲМОНОВ,
Бойсун тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan