Нур улашиб

0
63

Вилоят маркази Термиз шаҳрида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, янги уй-жойлар, турли муассасалар, замонавий иншоотлар бунёд этилмоқда. Айниқса, шаҳарнинг тунги чироқлар оғушидаги фусункор манзараси кишининг дилига хушнудлик улашади. Табиийки, бу жозибадорликни  яратиш, яъни объектларни  электр энергия билан таъминлаш муҳим устувор   вазифалардан  биридир. Жануб гавҳарига айланиб бораётган шаҳарнинг истиқболдаги тараққиётини ҳам ҳисобга олган ҳолда, ҳудудда умумий қиймати 6 миллиард 500 миллион сўмлик юқори кучланишга эга “Султон Саодат” подстанцияси қурилиб, фойдаланишга  топширилди. Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси  томонидан амалга оширилган бу янгиликдан сўнг,  шаҳарнинг марказий қисмидаги кўп қаватли уйлар, 150 дан ортиқ ижтимоий соҳа объектларининг электр энергия таъминоти янада  мустаҳкамланди.       

С.ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг