Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Нўхат арзонлашади

Нўхат арзонлашади

Дуккакли экинлар орасида энг хушхўри нўхат. Камдан-кам киши нўхатсиз ош ейди. Бу неъмат бошқа таомларни ҳам хушхўр қилади. Нўхатнинг ўзини ҳам қайнатиб, истеъмол қилиш мумкин.

Шу боис бозорда тоза ва сара нўхатнинг баҳоси ҳамиша баланд.

Шу пайтгача вилоятимизда Бойсун ва Олтинсой туманларининг лалми майдонларидагина нўхат етиштирилган. Аҳолининг бу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун у асосан Са- марқанд томонлардан келтириларди.

Бу йил вилоятимизда илк бор бу ўсимлик сувли майдонларда ўстирилмоқда. Ангор туманида фаолият кўрсатаётган “Ангор Сурхон ғурури” МЧЖ ишбилармонлари 900 гектар майдонга бу зироатни биринчи экин сифатида ўстиришаяпти.

— Нўхат ҳам худди ғўзадек, уруғи сеялкада экилади, икки-уч марта чопиқ қилинади, озиқлантирилади, қатор ораларида культивация ўтказилади.  Ғўзадан фарқи, дони июнь ойида пишади ва йиғиштириб олинади, — дейди МЧЖ бош ҳосилоти Абдуманнон Тўраев. — Айни пайтда Рустам Жўллиев, Шавкат Эшалиев, Дилором Маматова бошлиқ бўлимлар деҳқонлари тўлиқ кўкариб чиққан ва бўйи бир қаричга етган ўсимликни агротехника талаблари асосида парвариш қилмоқдалар.

Тадбиркор деҳқонлар ўстирилаётган дуккакли экиннинг ҳар гектар майдонидан 3 тонна ҳосил йиғиб олишни ният қилишган. Ҳосилнинг бир қисми ички бозорда сотилса, қолгани экспортга жўнатилади. Бу зироатнинг яна бир афзал жиҳати, ҳосили эртачи пишгани учун изига такрорий экинлар экиш мумкин.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қумқўрғонлик пахтакорлар зафари

Туман деҳқонлари пахта тайёрлаш режасини бажаришди. Пахта саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири. Дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлиги далалардаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan