Ноўрин танбеҳ

0
71

Ўқитувчи кичик синф ўқувчиларига мурожаат қилди:

— Эртага синфимиз билан муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишга борамиз. Бугун ҳамма йўл тадоригини кўриб, эртага эрталаб соат саккизда мактаб ҳовлисига йиғилсин. Тушунарлими болажонлар.

— Ҳа, — дейишди бир овоздан.

Олд партада ўтирган Олимжон:

— Устоз, йўл жуда узоқми, егулик ҳам олайликми? — деб сўради.

— Ҳа, узоққа борамиз, оналарингиз бирор егулик тайёрлаб беришса ҳам майли.

Ҳаммадан орқада ўтирган Комилжон эса қимтинибгина қўл кўтарди, унга сўз беришгач, деди:

— Устоз, мен узоққа боролмайман.

— Нега энди?

— Ахир ўзингиз айтгандингизку, бу билиминг билан узоққа бормайсан, деб.

Хонада гуррос кулги кўтарилди. Ўқитувчи эса берган танбеҳи туфайли ўқувчисининг ўзига бўлган ишончини йўқотганидан мулзам бўлди.

Зумрад АБДУЛЛАЕВА,
Термиз шаҳридаги
13-умумтаълим
мактаби ўқувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг