Бош саҳифа / Жамият / Норматив — ҳуқуқий ҳужжат аҳолига қай тартибда етказилмоқда?

Норматив — ҳуқуқий ҳужжат аҳолига қай тартибда етказилмоқда?

Мамлакатимизда фуқароларнинг қонунчиликдан хабардорлигини ошириш борасидаги кенг кўламли ишлар самарасида  қонунга ҳурмат ҳисси кучайди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳам айни шу мақсадга қаратилган.

Мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси фаолияти йўлга қўйилгани шу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этишга замин яратди. Зеро, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишида уларни тезкорлик билан тарқатиш, мазмун-моҳиятини ижрочиларга ва аҳолига тушунтириш муҳим аҳамиятга эга.

Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказишда “E-xat” ҳимояланган электрон почта тизимидан кенг фойдаланилмоқда.

Шунингдек, қарорга асосан жорий йилнинг
19 июль ҳолатига қадар қабул қилинган 1169 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда 194 та давлат органи ва ташкилотига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларининг 207 та ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви ҳамда туман, шаҳар бўлинмаларининг 207 та “E-xat” ҳимояланган электрон почта манзилига юборилиб, мониторинг қилинди. Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўзларининг 11 604 та тизим идораларига юборилиб, 554 395 нафар ижрочи эътиборига етказилди.

Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд қарорлари, ҳалқаро шарт номалар ва бошқа ҳужжатлар, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига — www.lex.uz сайтига ҳам жойлаштириб борилмоқда. Улардан бепул фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга ва аҳолига ўз вақтида етказиш, шунингдек, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асосларини тушунтириш бўйича “Савол-жавоб”, “Савол берган эдингиз”, “Ҳуқуқингизни биласизми?” каби махсус рукнларни ташкил этиб, оммавий ахборот воситаларига эълон қилиш ва жойлаштириб бориш учун 174 та материал Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Gazeta.uz ва Kun.uz сайт ларига юборилиб, жойлаштирилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий комиссиялари аъзолари томонидан ҳуқуқбузарлик профилактикасига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилди. Уларда фуқароларни коррупциядан огоҳ этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу жараёнда коррупция га қарши курашиш соҳасида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берувчи кўргазмали тар- қатма материаллар, жумладан, буклет, плакатлар тайёрланиб, кенг фойдаланилмоқда.

Унутмаслик керакки, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши кафолатланган.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун 6 соатлик коррупцияга қарши курашиш махсус курси ташкил этилиб, тасдиқланган ўқув дастури асосида машғулотлар ўтказилаётир. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш махсус курсларида ҳам тегишли мавзулар бўйича ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг асосий маъносини аҳолига етказиш бўйича яратилган механизм аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалиши, жамиятда қонун устуворлиги таъминланишига хизмат қилади.

Анвар КАДИРОВ,
Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот
ва ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Армияга кетиш тартиби ўзгарди

Армияни бежизга ҳаёт мактаби дейишмайди. Унинг тарбиясини олган йигитлар ҳам ўзи туғилиб ўсган макон, ота-онаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan