Бош саҳифа / Жамият / Ноқонуний йўловчи ташиш нега кўпаймоқда?

Ноқонуний йўловчи ташиш нега кўпаймоқда?

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолатлари бўйича Термиз туман маъмурий судига ўтган йили 256 та маъмурий иш материаллари келиб тушганди.

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг тегишли моддасига мувофиқ, 249 нафар шахс га маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида 27 нафар шахс шу кўринишдаги ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, уларга 63251760 сўм жарима жазоси тайинланди.

Суд таҳлилларига кўра, фуқаролар ўртасида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш ҳолатлари ортиб бормоқда. “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 1763-моддасида шу турдаги ҳуқуқбузарлик назарда тутилиб, жарима солишга сабабчи бўлиши белгиланган. Ўтган йилда Термиз туман маъмурий суди иш юритувига 52 та маъмурий иш материаллари келиб тушганди. Шундан 19 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Мазкур йилнинг январь-февраль ойларида эса судга 26 та маъмурий иш материаллари келиб тушган ва тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Таҳлиллардан англашиладики, 2019 йилнинг январь-февраль ойида фуқаролар томонидан ноқонуний йўловчи ташиш кўрсаткичи 2018 йилдаги ҳуқуқбузарликларнинг 50 фоизини ташкил этмоқда. Ҳақли савол туғилади, нега ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиш ҳолатлари ортиб бораяпти? Ахир, қонуний фаолият билан шуғулланиш ҳам фуқароларимизга, ҳам давлатимизга фойда келтиради-ку. Назаримизда, ана шу ҳақиқатни фуқароларимизга янада кенгроқ тушунтиришимиз, тарғибот ишларини кучайтиришимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

М. АБДИМЎМИНОВ,

Термиз туман маъмурий суди раиси

М. ТУЛЯБАЕВ,

Термиз туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan