Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ноқонуний тадбиркорлик: масала ва муаммолар

Ноқонуний тадбиркорлик: масала ва муаммолар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга кўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадидаги субъектларни рўйхатдан ўтказиш тартибини аввалги бир ойлик муддатдан икки иш кунига туширилганлиги мамлакатимизда олиб борилаётган тадбиркорлик фаолияти эркинлиги, унинг ривожи учун яратилаётган шарт-шароитларнинг янги босқичи бўлди.

Шундай бўлса-да, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорлик соҳасида берилаётган кенг имкониятларга қарамасдан мазкур соҳада жиноятларнинг содир этилиши рўй бермоқда. Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ижтимоий-ҳуқуқий муаммолари мавжуд бўлиб, улар давлат молиявий манфаатларига зарар етказиб, солиқ сиёсати юритишга тўсқинлик қилаяпти.

 Бу муаммолар оқибатида бозорлар ва турғун савдо шохобчаларидаги рақобат ва савдо тартиби бузилади. Шунингдек, бозорларда қалбаки ва сифатсиз товарлар пайдо бўлиши, хизматлар сифати тушиб кетиши, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ва бошқа шу каби кўпдан-кўп кўнгилсизликларга олиб келади.

Ноқонуний тадбиркорлик белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний даромад олишга қаратилган фаолиятдир. Буни профессор М. Рустамбоев, ҳуқуқшунос олим Р.К. Қобуловлар моддий наф олиш сифатида таъкидлаб, ноқонуний даромад олишнинг асосий предметларини санаб ўтишади.

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни квалификация қилиш ва субъектни жавобгарликка тортишда бир қанча камчиликлар бор. Масалан, кўплаб олимлар мазкур турдаги жиноятларни формал таркибли жиноят сифатида таърифлашади. Ҳолбуки, бу фаолиятда жиноий оқибатнинг келиб чиқиши муҳим саналади. Айбдор мазкур турдаги қилмишни бир йил ичида такроран неча марта содир этса-да, фақат маъмурий жавобгарликка тортилаверади.

Шунингдек, бир турдаги қилмишни квалифакация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми икки хил тушунтириш берган.

Тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун бир қатор ҳолатлар назарда тутилмаганки, булар ҳам камчилик ҳисобланади.

Хуллас, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиш борасидаги жиноий-ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Ш.ЖЎРАБЕКОВ,

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE