Бош саҳифа / Жамият / Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 131-моддасига кўра, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳайдовчилик ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Оммавий ахборот воситаларида “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилиш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганликда жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан тадбирлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмокда.

Шунга қарамасдан баъзи фуқароларимизнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан, фуқаро Ҳ.Қ. Қизириқ туманида ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасини спиртли ичимлик истеъмол қилиб, бошқариб келаётган вақтида туман ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома тузилади. Суд унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш баравари микдорида жарима тайинлаб, 1 йилу 6 ой муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.             

Бироқ баъзи бир юртдошларимиз йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб, тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан, ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ноқонуний тадбиркорлик қилишмоқда. Оқибатда, жаримага тортилиб, оила аъзоларининг ризқ-насибасини қийиб, жарима тўламоқдалар.

С. ХОЛМАТОВ

вилоят маъмурий суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE