Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Ноқонуний фаолиятга чек қўйилди

Деновлик Жўрабек Боймирзаев тадбиркорлик қилиш ниятида ўз хонадонида қўлбола мойжувоз ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб, мўмайгина даромад орттирмоқчи бўлди.

Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дараги Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлимига ҳам етиб борди. Бўлим ходимлари томонидан уюштирилган тезкор тадбир давомида Ж. Боймирзаевга тегишли яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2 дона қўлбола мойжувоз ускунаси, 278,6 килограмм кунжара, 772,9 килограмм ёғ маҳсулоти ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб, олиб қўйилди. “Ўзстандарт” агентлиги “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг хулосасига кўра, ушбу қора ёғ қўлбола усулда тайёрланганлиги ва давлат стандарти талабига жавоб бермаслиги аниқланди ва истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Пул топаман, деб ақл топмаган мана шундай “тадбирли” кишилар наҳотки, қанчадан-қанча кишиларнинг соғлигига хавф туғдириши мумкинлигини ўйламаса. Қизиқ, улар фарзандларига ўзлари тайёрлаган сифатсиз маҳсулотдан таом тайёрлаб берармикан?! Айтишадику, пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга, дея.

Равшан НАМАЗОВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фаровонлик манбаи

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Тадбиркорлик қилиш учун кенг йўл очилди. Меҳнат қилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan