Бош саҳифа / Сиёсат / Номзоднинг суратига эмас, шахсига қараб…

Номзоднинг суратига эмас, шахсига қараб…

“Сайловда қонун бузилишига дуч келдингизми, марҳамат, ёритинг!..”

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзод Қудратхўжаев воҳалик журналистлар ҳамда блогерлар билан учрашувида уларга қарата ушбу сўзларни қатъий таъкидлади. Чунки бу йилги сайловлар мутлақо очиқ-ошкора тартибда ўтиши, унда иштирокчи сифатида бирор қонун бузилиш ҳолатига дуч келганда, журналистлар мавжуд вазият ҳақида асосланган ахборот беришига тўсқинлик қилинмаслиги айтиб ўтилди.

— Сайловда асосий қаҳрамон бу — сайловчи, — дейди Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсий фанлар номзоди Шерзод Қудратхўжаев. — Шунинг учун ҳам у сайлов участкасига ташриф буюрганда, номзоднинг деворга илиб қўйилган суратига қараб эмас, балки ўша номзоднинг шахсига, яъни унинг кимлиги, одамларга қандай нафи тегиши мумкинлиги, дастурида белгиланган вазифаларига қараб овоз бериши шарт. Журналистлар эса сайловчига мана шу ғояни тўғри тушунтириши, сайловчиларнинг сиёсий онги, билимини оширадиган ахборотларни таъсирчан усулларда етказа билиши керак.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE