Бош саҳифа / Жамият / Номзодлар очиқ танлов асосида ишга олинади

Номзодлар очиқ танлов асосида ишга олинади

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4472-сон қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилиниб, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.

Агентлик, асосан, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради. Шу билан бирга, очиқлик, профессионаллик ва ҳисобдорлик тамойилларига асосланган ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этади.

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ўлчанадиган индикаторлари (энг муҳим кўрсаткичлари) тизимини жорий этиб, уларнинг натижаларини таҳлил қилиб боради ва жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда раҳбарларнинг очиқ рейтингини шакллантиради.

Мазкур қарор ҳамда фармонга кўра вакант лавозимларини эгаллаш учун очиқ мустақил танлов асосида зарур шахсий ва касбий фазилатларга, билим ва саломатлик даражасига эга бўлган, вакант лавозимларини эгаллаш учун қўйиладиган тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат фуқаролик хизматига кириш ҳуқуқига эгадирлар.

Бунда давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш меритократия тамойили асосида, яъни энг муносиб, малакали ва билимли ходимларни ишга қабул қилиш назарда тутилган.

Мазкур танловларни ташкиллаштириш, уларни ўтказилишида шаффофликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари зиммасига юклатилган.

Яна ҳам энг муҳит жиҳати – очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмаслиги белгилаб берилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2020 йил 4-чораги давомида филиал томонидан молия, ғазначилик, ветеринария бошқармаси, Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Сариосиё, Термиз, Шўрчи, Олтинсой, Музработ туманлари Термиз шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу ташкилотларда мавжуд вакант лавозимларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (http://vacancy.argos.uz) орқали танловлар эълон қилинди.

Танлов эълон қилингандан кейин белгиланган муддат давомида 16 та вакант лавозимларга жами 217 нафар номзод электрон тарзда ҳужжатларни топширди.

Мазкур танловлар 3 босқичда очиқ, шаффоф ва адолатли тарзда амалга оширилди ва сўнгги суҳбат босқичи натижалари юзасидан танлов комиссиялари томонидан танлаб олинган 8 нафар энг муносиб номзодлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, бугунги кунда улар турли бошқарув лавозимларида ўз иш фаолиятларини олиб боришмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирда халқ таълими бошқармасидаги 3 та, ветеринария бошқармасидаги 3 та, туман (шаҳар) ҳокимликларида 9 та вакант лавозимларни муносиб номзодлар билан тўлдириш бўйича танлов жараёнлари давом этмоқда.

Замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ва меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилиб, пировардида давлат органлари ва ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши ва фаолияти самарадорлигининг ошишига эришилади.

Илҳом Каримов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

 Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг

 Сурхондарё вилояти филиали бош инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan